Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаббат кунини муқаддас деб билинг, бу кунга риоя қилиб юринг. Олти кун иш қилинглар, еттинчи куни эса ишламанглар, токи ҳўкизларингиз, эшакларингиз ҳам ишдан тинсин, қулларингиз, мусофирлар ҳам ором олсин. — Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Менга бағишланган Шаббат кунига риоя қилиб юринглар. Авлодларингиз оша Шаббат куни Мен билан сизларнинг орангизда аломат бўлиб хизмат қилади. Шу орқали Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сизларни Мен муқаддас қилиб бошқалардан ажратаман. Бир куни Исроил халқи саҳрода турган пайтда, Шаббат куни ўтин териб юрган бир одамни ушлаб олишди. Улар ўша одамни Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига олиб келишди. Бироқ бу одамни нима қилиш кераклигини ҳали аниқ билишмагани учун уни қамаб қўйишди. Кейин Эгамиз Мусога деди: — Бу одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилсин. Эгамиз Мусога амр этгандай, бутун жамоа ўша одамни қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирди. Шаббат кунини таҳқирламай, Унга риоя қиладиган инсон бахтлидир! Ҳар қандай ёвузликдан қўлини тийиб, Барқарор бўлган инсон бахтлидир!” Шаббат кунини оёқ ости қилманг, Шу муқаддас кунда Хоҳлаганингизни қилишдан ўзингизни тийинг. Шаббат кунини завқли деб билинг. Эгамизнинг муқаддас кунини шарафли деб билинг. Бу кунда ўзингиз истаган йўлдан юрманг, Хоҳлаганларингизни қилаверманг, Истаган гапларингизни гапираверманг. Мен уларга Шаббат кунларимни Ўзим ва улар орасидаги аломат қилиб бердим. Токи уларни муқаддас қиладиган Эгаси Мен эканлигимни билишсин.
Выбор основного перевода