Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз, қонунларимни рад этсангиз, қоидаларимдан нафратлансангиз, амрларимни бажармай, аҳдимни бузсангиз, Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга соламан. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар. Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар. Шунда ҳам Менга итоат қилмасангизлар, гуноҳларингиз учун жазони етти карра кучайтираман. Такаббурона қайсарлигингизни синдираман, осмонни темир каби қаттиқ, ерни мис каби заранг қиламан. Меҳнатингиз беҳудага сарф бўлар: ерингиз ҳосил бермас, дарахтларингиз мева солмас. Шунда ҳам Менга қаршилик қилиб итоат этмасангиз, гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман. Сизларга қарши йиртқич ҳайвонларни юбораман. Улар сизларни болаларингиздан жудо қилади, мол–ҳолингизни қириб юборади, шунда сонингиз камайиб, кўчаларингиз ҳувиллаб қолади. Агар шундан ҳам сабоқ олмай, Менга қаршилик қилаверсангиз, Мен ҳам сизларга қаршилик қилишни давом эттираман. Ўзим гуноҳларингиз учун етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман. Аҳдимни бузганингиз учун бошингизга қилич келтираман. Шаҳарларингизга қочиб беркинсангиз, ораларингизга ўлат юбориб, сизларни ғанимлар қўлига тутиб бераман. Ризқ–рўзингизни қирқаман. Ўнта аёл бир тандирда нон ёпади, нонни ҳаммага ўлчаб беришади. Сизлар ейсизлар–у, аммо тўймайсизлар. Борди–ю, шунда ҳам Менга қулоқ солмай қаршилик қилаверсангиз, Мен ҳам ғазаб устида сизларга қаршилик қилавераман. Гуноҳларинг учун жазони етти карра кўпайтираман. Сизлар ҳатто ўғил–қизларингизнинг этини ейдиган бўласизлар. Мен саждагоҳларингизни бузиб ташлайман, тутатқи қурбонгоҳларингизни вайрон қиламан. Жасадларингизни жонсиз бутларингиз устига уйиб ташлайман. Сизлардан ҳазар қиламан. Шаҳарларингизни вайрон этаман, муқаддас жойларингизни бузиб ташлайман. Қурбонликларингизнинг ёқимли ҳидидан завқ олмайман. Юртингизни шу қадар хароб қиламанки, у ерда ўрнашиб оладиган ғанимларингиз унинг аҳволидан донг қотади. Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади. Сизлар ғанимларингиз ерида бўлганингизда юртингиз дам олади. Хароб бўлиб ётган йиллар давомида юртингиз ором олади. Вайроналар ичра ётиб, дам олади, чунки сизлар юртингизда яшаб юрган пайтингизда ерингизга дам бермаган эдингизлар. Ғанимларингиз юртида омон қолганларингизнинг юрагига ваҳима соламан. Сизлар ҳилпираётган баргнинг овозидан даҳшатга тушасизлар. Қиличдан қочгандай қочасизлар. Ҳеч ким сизни таъқиб қилмаса ҳам, қочиб йиқиласизлар. Ҳеч ким сизни қувламаса ҳам, жонингизни ҳовучлаб қочасизлар, бир–бирингизга туртилиб йиқиласизлар. Ҳа, сизлар ғанимларингизга бас кела олмайсизлар. Шунда халқлар орасидан йўқ бўлиб кетасизлар, ғанимларингиз юрти сизни ютиб юборади. Омон қолганларингиз ғанимлар юртида ўласизлар. Ўз гуноҳларингиз ва ота–боболарингизнинг гуноҳлари туфайли адойи тамом бўласизлар. Лекин охири сизлар ўз гуноҳларингизни ва ота–боболарингизнинг гуноҳларини тан оласизлар. Менга қилган қаршилигу хиёнатга иқрор бўласизлар. Ўша гуноҳларингиз туфайли Мен сизларга қаршилик қилиб, сизларни ғанимларингиз юртига олиб келаман. Шунда сизнинг суннатсиз юрагингиз камтарликка тўлади. Қилган гуноҳларингиз учун жазо тортасизлар. Шунда Мен Ёқуб билан қилган аҳдимни ёдга оламан. Исҳоқ ва Иброҳим билан қилган аҳдимни ҳам ёдимда тутаман, Мен юртни ёдга оламан. Ҳувиллаб ётган юрт ором олган йиллар давомида қилган гуноҳларингиз учун жазо олади. Ахир, сизлар қоидаларимни рад этишга жазм этдингизлар, қонунларимдан ҳазар қилдингизлар. Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар. Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар. Аммо сизлар Менга қулоқ ҳам солмадингизлар, эътибор ҳам бермадингизлар. Ўжарликда ота–боболарингиздан ҳам ўтиб тушдингиз, қилган ишларингиз уларникидан ҳам ёвузроқ.” Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши, Унинг қаҳрига дош бераман энди. Бир кун келиб, У менинг тарафимни олади, Менинг ҳақлигимни исбот этади. Ёруғликка олиб чиқади У мени, Мен кўраман Худонинг адолатини.
Выбор основного перевода