Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз эса Шомуилга деди: — Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама. Мен уни рад этдим, чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман. Энди Сулаймон ўғлим, отангнинг Худосини тан олгин, бутун онгинг билан сидқидилдан Унга хизмат қилгин. Зотан, Эгамиз ҳар бир инсоннинг юрагини синайди, нияту фикрларимизни У билади. Агар Уни изласанг, топасан. Агар Уни тарк этсанг, У ҳам сени абадий ташлаб кетади. Фосиқларнинг ёвузлиги барҳам топсин, Солиҳлар барқарор бўлсин. Онгу юракларни синагувчи Сенсан, Эй одил Худо! Синаб, имтиҳон қил мени, эй Эгам! Юрагимни, ниятимни синаб кўр! Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан, Ёдга ол мени, ёрдам бергин, Мени қувғин қилганлардан ўч олгин. Ғанимларимга сабр–тоқат қилиб, Тағин мени ҳалок қилиб юборма. Сени деб хўрланганимни эсингдан чиқарма. Аммо Мен, Эгангиз, одамнинг юрагини биламан, Унинг ўй–фикрларини текшираман. Қилмишига яраша жазолайман, Қилган ишига яраша тақдирлайман.” Эй Сарвари Олам, Сен солиҳ кишини синайсан, Одамнинг дилини, ўй–хаёлини биласан. Душманларимдан ўч олганингни кўрайин, Ахир, даъвоимни Сенга топширдим! Унинг издошларини ўлдираман. Онгларни ва юракларни билгувчи Мен эканлигимни шунда ҳамма жамоатлар билиб оладилар. Мен орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша жазолайман.
Выбор основного перевода