Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен–чи, ўхшайман Худонинг уйидаги Кўм–кўк зайтун дарахтига. Худонинг содиқ севгисига Мен то абад умидимни боғлайман. Душманларинг шовқин–сурон солмоқда, Ғанимларинг исён қилмоқда. Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини, Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди. Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз, Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз. Мен қилмишингизга яраша жазоингизни бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шоҳнинг саройига ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндиради.»” Бу такаббур халқинг қоқилиб тушади, Сени ҳеч ким турғизиб қўймайди. Мен ҳамма шаҳарларингга ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндириб юборади.” Баъзи яҳудийлар дарахтнинг синдириб ташланган новдаларига ўхшайдилар. Сизлар — ғайрияҳудийлар эса табиий новдалар орасига пайванд қилинган ёввойи зайтун новдаларига ўхшайсизлар. Энди улар билан бирга бир томирдан озиқланяпсизлар. Тўғри, лекин эсингизда бўлсин: улар ишонмаганлари учун синдириб ташландилар, аммо сизлар имонингиз орқали пайванд қилингансиз. Шунинг учун кеккайиб кетманглар, балки Худодан қўрқинглар.
Выбор основного перевода