Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо эса сени то абад ҳалок қилади, Сени ушлаб, чодирингдан тортиб чиқаради, Тириклар юртидан йўқ қилиб ташлайди. Улар айтар: “Қани, ўша халқнинг илдизини қуритайлик, То абад унутилсин Исроилнинг номи.” Уларнинг насл–насаби қирилиб кетсин, Бир наслдан сўнг номлари йўқ бўлсин. У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади. Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди. Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? Тириклар юртидан у улоқтирилди, Халқимизнинг гуноҳи туфайли унга зарба тушди. Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.” Мени ўлдириш учун фитна қилдилар, Буни Сен биласан, эй Эгам. Уларнинг гуноҳларини кечирма, Жиноятларидан ўтма. Ғазабланиб, жазоларини бергин, Улар Сенинг олдингда йиқилиб қолсинлар. Ёвларимнинг тил бириктирганини Сен кўрдинг, Менга қарши қилган ёвуз ниятларини билдинг.
Выбор основного перевода