Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Донолик сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин. Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг! Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг! Эгамиз шундай жавоб берди: “Ахир, Менинг халқим бефаросат, Улар Мени танишмайди. Улар нодон, ақлсиз фарзандлардир. Ёмонлик қилишга уста, Яхшилик қилиш эса қўлларидан келмайди.” Эгамиз шундай деб айтди: “Мен хонадонимни тарк этдим, Мулк қилиб олган халқимни рад этдим. Севган халқимни душманларининг қўлига бердим. Далаларда, қирларда қилган Жирканч ишларингизни Мен кўрдим, Зино ва шаҳвоний қийқириқларингизни эшитдим. Уятсизларча қилган фоҳишабозлигингизнинг гувоҳи бўлдим. Эй Қуддус, ҳолингга вой! Қачонгача булғаниб юрасан?!”
Выбор основного перевода