Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Мусога айтди: “Сенинг вақти–соатинг яқинлашиб қолди. Бу халқ эса борадиган юртда Менга бевафолик қилади, ўша юртнинг бегона худоларига сажда қилади. Улар Мени тарк этадилар, улар билан қилган аҳдимни бузадилар. Мен уларни, ота–боболарига қасам ичиб ваъда берганимдай, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб кираман. Улар еб тўйиб семирадилар, кейин бошқа худоларга юз бурадилар, ўша худоларга хизмат қиладилар. Мендан юз ўгириб, аҳдимни бузадилар. Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди. Эгамиз уларни Мисрдан олиб чиққан бўлса–да, улар ота–боболарининг Худосидан юз ўгиришди. Бошқа худоларга — ён–атрофда яшовчи халқларнинг худоларига эргашишди. Уларга сажда қилиб, Эгамизнинг қаҳрини келтиришди. Исроил халқи Эгамиздан юз ўгириб, Баалга ва Аштаретнинг тасвирларига сажда қилаётган эди. “Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб, тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди. Шоҳ Йўшиё даврида Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроилнинг қилмишларини кўрдингми? Ҳар бир баланд тепаликда ва ҳар бир яшил дарахт остида у фоҳишалик қилди. Барча қилмишларидан кейин ҳам, олдимга қайтиб келади, деб ўйлаган эдим. Лекин у қайтиб келмади. Шунинг учун Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим. Унинг синглиси Яҳудо эса буни кўрган эди. Шунга қарамай бу мунофиқ заррача ҳам қўрқмади, у Менга вафо қилмай, фаҳшга берилди. Барча қилмишларидан кейин ҳам, олдимга қайтиб келади, деб ўйлаган эдим. Лекин у қайтиб келмади. Шунинг учун Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим. Унинг синглиси Яҳудо эса буни кўрган эди. Шунга қарамай бу мунофиқ заррача ҳам қўрқмади, у Менга вафо қилмай, фаҳшга берилди. Исроил тош ва ёғочдан ясалган худоларга сиғиниб, зино қилган эди. Енгилтаклик билан фоҳишалик қилиб, юртни ҳаром этган эди. Буларга қарамай, унинг мунофиқ синглиси Яҳудо Менга соф кўнгил билан қайтмади. У кўзбўямачилик қилди”, — деб айтмоқда Эгамиз. Кейин Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроил, мунофиқ Яҳудога қараганда, ўзини солиҳ қилиб кўрсатди. Аммо сизлар Менга қулоқ ҳам солмадингизлар, эътибор ҳам бермадингизлар. Ўжарликда ота–боболарингиздан ҳам ўтиб тушдингиз, қилган ишларингиз уларникидан ҳам ёвузроқ.” Бу фосиқ халқ сўзларимни эшитишдан бош тортди, ёвуз юрагининг ўжарликларига итоат қилди. Бегона худоларга эргашди, уларга хизмат қилиб, сажда этди. Улар ўша чириб кетган қийиқча каби, ҳеч нарсага ярамайдиган бўлиб қоладилар. Мен уларнинг фарзандларига шундай деб уқтирдим: ‘Ота–боболарингиз йўлидан юрманглар, уларнинг одатларига тақлид қилманглар, бутлари билан ўзингизни булғаманглар.
Выбор основного перевода