Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
улар мени чақирадилар, лекин жавоб бермайман. Улар мени қидирадилар, излайдилар, лекин тополмайдилар. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма. Улар учун илтижо қилиб ёлворма. Уларнинг бошларига кулфат тушиб, илтижо қилганларида, Мен уларга қулоқ солмайман. Бу дарахтни эккан Сарвари Оламнинг Ўзи уни йўқ қилишга амр берди. Зеро, Исроил ва Яҳудо халқлари қабиҳликлар қилдилар. Баалга қурбонликлар келтириб, Худони ғазаблантирдилар. Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман. Чўпонлар ҳеч қаерга қоча олмайди, Йўлбошчилар қутулолмайди. Шунинг учун Мен уларнинг устига ғазабимни сочаман. Уларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Овозлари борича Менга хитоб қилишса ҳам, уларга қулоқ солмайман.” Вақти келиб, Эгамизга илтижо қиласиз, Ўшанда Худодан жавоб олмайсиз. Сизлар қабиҳларча иш тутдингиз, Шу боис У сизлардан юз ўгиради.”
Выбор основного перевода