Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз Ўз халқидан сўрайди: “Ишонган худоларингиз қани?! Сиз паноҳ олган қоянгиз қани?! Сизлар ўшаларга қурбонлик ёғидан едирдингиз, Назр шаробидан ичирдингиз. Энди улар келиб, сизларга ёрдам берсин! Ўшалар сизга қалқон бўлиб кўрсин! Биз само қироличасига қурбонликлар қиламиз, шароб назрини келтирамиз, деб онт ичганмиз, бу онтимиздан қайтмаймиз. Биз ўзларимиз, ота–боболаримиз, шоҳларимиз, аъёнларимиз Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида нима қилган бўлсак, шуни қилаверамиз. Нега десангиз, ўша замонларда биз истаганимизча нон ердик, турмушимиз фаровон эди, ғам чекмас эдик.
Выбор основного перевода