Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ушбу китобда Хилқиё ўғли Еремиёнинг сўзлари баён этилган. Еремиё Бенямин ҳудудидаги Онотўт шаҳрида яшаган руҳонийлардан бири эди. Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, Сен одамлар билан пойга қилиб ҳолдан тойган бўлсанг, Қандай қилиб отлар билан пойга қила оласан?! Фақат осойишта юртда ўзингни бехатар сезсанг, Иордан бўйидаги чакалакзорда нима қиласан?! Ҳатто қариндошларинг ҳам сендан юз ўгирди, Ўз оиланг сенга хиёнат қилди. Овози борича сенга дўқ урди. Улар сенга ширин гапиришса ҳам, Уларнинг сўзларига ишонма.” Еремиё Эгамизнинг амр қилган ҳамма сўзларини бутун халққа айтиб бўлгач, руҳонийлар, пайғамбарлар ва бутун халқ унга ташланиб: — Ўлдиринглар уни! — дея бақира бошлашди. — Аъёнлар шоҳга арз қилиб: — Бу одамни йўқ қилиш керак! — дедилар, — чунки у ўзининг бемаъни гаплари билан шаҳарда қолган жангчилару одамларнинг руҳини туширмоқда. У халқимизнинг фойдасини эмас, зарарини кўзламоқда. Сизлар эса Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз, Пайғамбарларимга: «Башорат қилманглар!» деб буюрдингиз.
Выбор основного перевода