Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хўш, ўзларингиз учун ясаган худоларингиз қани? Кулфат чоғида сизларни қутқара олса, келсин. Шаҳарларингиз қанча кўп бўлса, Худоларингиз ҳам шунчадир, эй Яҳудо халқи. Бу ярамас бутлар болалигимиздан буён, Оталаримизнинг меҳнатини йўққа чиқарди, Уларни мол–қўйларидан айирди, Ўғил–қизларидан жудо қилди. Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди, Қурбонгоҳлар қуриб ташлади. Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди. Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроилни илк бор топганимда, Саҳрода узум солган токни топгандай бўлдим. Ҳа, ота–боболарини биринчи кўрганимда, Анжирнинг чиллаки меваларини кўргандай бўлдим. Аммо улар Пиёр тоғига келганда, Ўзларини шарманда Баалга бағишладилар. Кўнгил қўйган ўша бутидай жирканч бўлиб қолдилар. Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди.
Выбор основного перевода