Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг? Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, само қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни қўзғатиш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади. Уларни Сен экиб ундирдинг, Улар ўсиб ҳосилга кирдилар. Номинг уларнинг оғзидан тушмайди, Аммо диллари Сендан узоқдир. Айтганларимнинг ҳаммасини одамларга гапириб берганингда, улар сендан шундай деб сўрайдилар: «Нега Эгамиз бизга бундай кулфатларни раво кўряпти? Айбимиз нима? Эгамиз Худога қарши нима гуноҳ қилдик?» Сен уларга шундай жавоб бер: «Эгамиз айтмоқда: ота–боболарингиз Мени тарк этдилар. Қонунларимга риоя қилмасдан, Мендан юз ўгирдилар. Бошқа худоларга эргашдилар, уларга хизмат қилиб, сажда этдилар. Сизларга ҳужум қилиб келаётган ўша Бобилликлар шаҳарга ўт қўядилар. Қуддусдаги уйларни ёндириб ташлайдилар! Ахир, Қуддус аҳолиси уйларининг томлари устида Баалга қурбонликлар куйдириб, бошқа худоларга шароб назрларини келтириб, Мени ғазаблантирди.”
Выбор основного перевода