Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг халқи кучдан қолганда, Эркину эрксизлар нобуд бўлганда, Эгамиз Ўз халқини оқлайди, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади. Агар эрталабгача унга қарашли эркак зотидан бирортасини тирик қолдирсам, Худо менинг жазоимни берсин, ҳатто ундан баттарроғига дучор қилсин! Эгамизнинг гапи шундай: “Бошингга бало ёғдираман, сени илдизингдан қуритаман. Исроилдаги сенга қарашли эркак зотини, хоҳ қул бўлсин, хоҳ озод бўлсин, қириб ташлайман. Ёҳу Самарияга етиб келгач, Эгамиз Илёс орқали айтганидай, Ахабнинг у ердаги қолган–қутган қариндошларини битта қўймай ўлдирди. Эгамиз Исроил халқи тортаётган ниҳоятда оғир азобларни кўрди. Бу ерда Исроилга ёрдам беришга қодир на қул, на озод қолган эди.
Выбор основного перевода