Эгамиз шундай демоқда: “Ўша вақтда Яҳудо шоҳларининг суяклари, аъёнларнинг, руҳонийларнинг, пайғамбарларнинг ва Қуддус аҳолисининг суяклари қабрлардан олиб чиқилади.
Уларнинг суяклари қуёш, ой ва юлдузлар остида сочиб ташланади. Зотан, бу одамлар осмон жисмларини севар эдилар, ўшаларга хизмат қилар эдилар, уларга эргашиб, маслаҳат солар эдилар, ўшаларга сажда этар эдилар. Уларнинг суякларини ҳеч ким йиғиб кўммайди, гўнгдай ер устида ётаверади.
Бу ёвуз наслнинг омон қолганларини Мен турли жойларга сургун қиламан. Ўшанда улар яшашдан кўра, ўлимни афзал кўрадиган бўладилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.