Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Воқеалар кетидан воқеалар юз бераверди. Йизрил шаҳрида, Самария шоҳи Ахабнинг саройи ёнида шу ерлик Навўт деган одамнинг узумзори бор эди. — Узумзорингни менга бер, мен у ерни полиз қиламан, — деди Ахаб Навўтга. — Узумзоринг менинг уйимга яқин. Ўша жойнинг ўрнига мен сенга ундан ҳам яхшироқ узумзор бераман. Истасанг, баҳосини айт, кумуш берайин. — Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?! Худо сақласин, — деб жавоб қайтарди Навўт Ахабга. Йизриллик Навўтнинг: “Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?!” деган гапидан Ахаб ғазабланди, хафаҳол уйига келди. Нон ҳам емай ўринга кириб, тескари қараб ётаверди. Хотини Изабел Ахабнинг ёнига келиб, ундан: “Нега руҳингиз тушкун, нон ҳам емадингиз?” деб сўради. Ахаб бўлиб ўтган воқеани айтиб берди: — Йизриллик Навўтга: “Узумзорингни менга сот, кумуш бераман, ёки истасанг унинг ўрнига сенга бошқа узумзор берай”, десам, у: “Узумзоримни сизга бермайман”, деб жавоб қилди. — Сиз Исроил шоҳимисиз ўзи?! — деди Изабел Ахабга. — Туринг ўрнингиздан, нон–пон еб олинг. Кўнглингизни чоғ қилаверинг. Йизриллик Навўтнинг узумзорини сизга мен олиб бераман. Изабел Навўтнинг тошбўрон қилиб ўлдирилганини эшитган замон Ахабга деди: — Йизриллик Навўт узумзорини сизга кумушга ҳам сотмаган эди. Боринг энди, унинг ўша узумзорини ўзингизнинг мулкингизга қўшиб олинг. Навўт энди йўқ. У ўлибди. Ахаб Навўтнинг ўлдирилганини эшитди–ю: “Тезроқ бориб, Йизриллик Навўтнинг узумзорини ўзимга мулк қилиб олай”, деб ҳаракатга тушди. Ўша пайт Тишба шаҳридан бўлган Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилган эди: “Бор, Самарияда ўтирган Исроил шоҳи Ахабни кутиб олиш учун чиқ. У ҳозир Навўтнинг узумзорида, ўша узумзорни ўзига мулк қилиб олмоқчи бўлиб, у ерга келди. Ахабга шу гапларни етказ: «Эгам шундай айтмоқда: Навўтни ўлдириб, унинг мулкини ўзингга олмоқчимисан?! Навўтнинг қонини кўппаклар ялаган ерда сенинг қонингни ҳам кўппаклар ялайди.»” “Кеча Навўт билан унинг ўғиллари қонини кўрдим. Сендан ўша далада қасос оламан.” Энди Эгамизнинг айтганига кўра, Ёрамнинг жасадини олиб, Навўтнинг даласига олиб бориб ташла. Худо Охозиёнинг бу ташрифини унинг ҳалокати учун ишлатди. Охозиё Ёрамникига етиб боргач, Ёрам билан биргаликда Нимшининг невараси Ёҳуни кутиб олгани чиқди. Ёҳуни Эгамиз Ахаб хонадонини қатл қилиш учун танлаган эди.
Выбор основного перевода