Эгамиз Изабел ҳақида ҳам айтди: “Йизрил девори ичкарисида Изабел кўппакларга ем бўлар.”
Лекин Изабелнинг жасадини дафн қилишга борган одамлар, унинг бош суяги, оёғи ва қўл панжасидан бошқа бирор аъзосини топа олмадилар.
Ҳаммалари қайтиб келиб, Ёҳуни аҳволдан хабардор қилдилар. Ёҳу уларга шундай деди: — Эгамизнинг Ўз қули Илёс орқали айтган бу сўзлари бажо бўлди: “Изабелнинг жасади Йизрил ерларида кўппакларга ем бўлар,