Эгамизнинг Ўзи сизни Ёҳайидо ўрнига руҳоний қилиб тайинлади. Сиз, Эгамиз уйининг назоратчиси сифатида, ўзини пайғамбар қилиб кўрсатган ҳар бир телбани кишанлаб, занжирбанд қилишингиз лозим.
Эй Исроил, билиб қўйгин: Ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш пайти етди! Кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватинг туфайли, Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан.
Ораларидан кўпчилик: — Уни жин урибди, У ақлдан озган! Нега Унга қулоқ соляпсизлар? — дер эдилар.
Павлус шу тариқа ўзини ҳимоя қилар экан, Фестус унга бақириб деди: — Сен телба бўлиб қолибсан, Павлус! Кўп билганинг сени ақлдан оздиряпти!