15
Сўнгра шоҳ Охоз руҳоний Уриёга шундай фармон берди: “Эрталабки куйдириладиган қурбонлик билан кечқурунги дон назрини, шоҳнинг куйдириладиган қурбонлигини ва унинг дон назрини, бундан ташқари, юрт халқининг куйдириладиган қурбонлигини, дон назрини ва шароб назрини мана шу катта қурбонгоҳ устида адо эт. Куйдириладиган қурбонлик билан бошқа қурбонликларнинг қонини шу қурбонгоҳга сеп. Келажакда нима бўлиши менга аён бўлиши учун эса бронза қурбонгоҳни сақла.”