Сўнг Охозиёни қидира бошлади. Ёҳунинг одамлари Самарияда яшириниб юрган Охозиёни қўлга олдилар. Уни Ёҳунинг олдига олиб келиб ўлдирдилар. Аммо кейин дафн қилдилар, чунки улар: “Эҳа, бу Эгамизга чин юракдан интилган Ёҳушафатнинг невараси–ку!” деб айтган эдилар. Охозиё хонадонида шоҳлик қиладиган ҳеч бир кимса қолмади.