Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин жанг араваларининг ярмига қўмондон бўлган Зимри унга суиқасд уюштирди. Элох Тирзада турган пайтда Тирзадаги бош вазири Арзонинг уйида ичиб маст бўлиб қолди. Шунда Зимри ичкарига кирди–ю, уни ўлдирди. Сўнг Зимри шоҳ бўлиб олди. Осо Яҳудода шоҳлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, шу воқеа юз берди. Зимри шоҳ бўлиб тахтга ўтиргач, Башо хонадонини битта қўймай қириб ташлади. Башонинг қариндош–уруғидан ҳам, ёр–биродарларидан ҳам биронта эркак зоти тирик қолмади. Эгамизнинг Ёҳу пайғамбар орқали айтган сўзларига кўра, Зимри Башо хонадонини йўқ қилди. Башо билан унинг ўғли Элохнинг гуноҳлари кўп бўлиб, улар Исроил халқини гуноҳга ботирган, ўзларининг бутлари билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун шу ҳодисалар юз берган эди. Элохнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган. Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, Зимри ҳам Тирзада етти кун Исроилга шоҳ бўлди. Исроил лашкари шу пайтда Гибитон шаҳрини қамал қилиб турган эди. Бу шаҳар Филистларники эди. “Зимри шоҳга суиқасд уюштирибди, шоҳни ўлдирибди” деган хабарни лашкар Гибитонни қамал қилиб турган ерда эшитди. Халқ лашкарбоши Омрини қароргоҳда ўша куниёқ Исроил шоҳи қилиб кўтарди. Омри Исроил лашкарини бошлаб Гибитондан чиқиб келди ва Тирзани қамал қилди. Зимри эса шаҳарнинг қўлдан кетганини кўрди–ю, шоҳ саройининг ички қалъасига кирди. Кейин орқасидан шоҳ саройига ўт қўйиб юбориб, ўзи ҳам нобуд бўлди. Зимри гуноҳ қилгани учун шу ҳодисалар юз берган эди. У Ерибомнинг йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган ва Исроил халқини гуноҳга бошлаган эди. Зимрининг бошқа ишлари, хоинлиги “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.
Выбор основного перевода