Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахаб Эгамиз олдида шундай қабиҳликлар қилдики, олдин ўтган шоҳларнинг бирортаси ҳам шунчалик қабиҳлик қилмаган эди. Ҳатто Набат ўғли Ерибомнинг гуноҳларига шерик бўлгани камлик қилгандай, Сидонликлар шоҳи Этбаалнинг қизи Изабелга уйланиб, Баалга сажда қилиб, хизмат қила бошлади. Самарияда Баалга атаб қурган уйда қурбонгоҳ ҳам барпо қилди. Ахаб, бунинг устига, Ашерага атаб устун ясади. У ўзидан аввал ўтган ҳамма Исроил шоҳларидан зиёда гуноҳ қилиб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди. Энди бирортасига буюр: бутун Исроил халқини, Баалнинг Изабел дастурхонидан таом ейдиган 450 нафар пайғамбарини, Ашеранинг 400 нафар пайғамбарини менга Кармил тоғи ёнига тўплаб берсин. Ёҳушафат оламдан ўтди. У ҳам Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёҳурам шоҳ бўлди. Лекин сенга бир эътирозим бор: сен Изабел деган бўлмағур аёлга тоқат қилиб юрибсан. У ўзини пайғамбар деб, таълимоти билан қулларимни йўлдан оздиряпти. Уларни фаҳш–зино қилишга ва бутларга келтирилган қурбонлик гўштини ейишга ундаяпти.
Выбор основного перевода