Сўнгра Шомуил мой идишини олиб, Шоулнинг бошига мой суртди. Кейин Шоулни ўпиб, шундай деди: — Мана, Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқига ҳукмдор этиб танлади.
Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Байтил шаҳрига бор, деб амр қилган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Сўнгра улар Байтилга жўнадилар.
Охозиё билан Ёрам бирга Гиладдаги Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Шоҳ Ёрам шу урушда ярадор бўлди.
У ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига қайтиб келди. Яҳудо шоҳи Охозиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди.
Элишай Гахазига айтди: — Қани бўл, менинг таёғимни қўлингга олиб югур. Бирортасини учратиб қолсанг, у билан саломлашма, ким сенга салом берса, саломига алик олма. Борганингдан кейин таёғимни боланинг юзига қўй.