Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Воқеалар кетидан воқеалар юз бераверди. Йизрил шаҳрида, Самария шоҳи Ахабнинг саройи ёнида шу ерлик Навўт деган одамнинг узумзори бор эди. Ахабга шу гапларни етказ: «Эгам шундай айтмоқда: Навўтни ўлдириб, унинг мулкини ўзингга олмоқчимисан?! Навўтнинг қонини кўппаклар ялаган ерда сенинг қонингни ҳам кўппаклар ялайди.»” Эй Ахаб, хонадонингдан бўлган одам шаҳарда ўлса кўппакларга ем бўлар, қирда ўлса кўкдаги қушларга ем бўлар. Шу пайтгача ҳеч ким Ахаб сингари, Эгамиз олдида қабиҳликларга муккасидан кетмаган эди. Хотини Изабел эса уни гижгижлаб турар эди. Ахаб, Амор халқи сингари, бутларга эргашиб, кўп қабиҳликлар қилган эди. Амор халқини эса гуноҳ ишлари учун Эгамиз у юртдан ҳайдаб, юртни Исроил халқига берган эди. Ахаб Илёснинг айтганларини эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди, қанор кийиб олди ва рўза тутди. Ҳатто ухлаганда ҳам қанорни ечмади, доимо ғамгин юрди. Шундан кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: “Кўрдингми, Ахаб тавба қилиб, Менинг олдимда қандай мўмин бўлиб қолди! У Менга итоат қилгани учун ҳаёти давомида бошига бало келтирмайман. Ўғли шоҳ бўлгандан сўнг, унинг хонадонига бало–қазо ёғдираман.”
Выбор основного перевода