Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман. Юлғичликка ишониб қолма, Талончиликка беҳуда умид қилма, Мабодо бойлигинг кўпайиб қолса, Бойлигингга кўнгил боғлама. Халқларнинг бетайин бутлари ёмғир ёғдира олармиди?! Ёғингарчилик осмоннинг хоҳиши билан бўлармиди?! Буларни қилишга қодир Сен эмасми, эй Эгамиз Худо?! Биз умидимизни Сенга боғлаганмиз, Зотан, буларнинг ҳаммасини қила оладиган Сенсан. Эй Эгам, ҳаётим онлари тугай деганда, Мен Сени эсладим. Илтижоларим Сенгача, Муқаддас Маъбадинггача етиб борди.
Выбор основного перевода