Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Охитофел Абсаломга шундай деди: — Ижозат берсанг, ўн икки минг кишини танлаб оламан, шу кечасиёқ отланиб, Довуднинг орқасидан тушаман. Довуд чарчаган, ҳолдан тойган, унга ҳужум қилиб қўрқитсам, ёнидагиларнинг ҳаммаси қочиб кетади. Мен фақат шоҳ Довудни ўлдираман, холос. Кейин жамики халқни сенинг ихтиёрингга қайтариб олиб келаман. Ўзинг қидираётган одамни топиб ўлдирсанг бўлди — ҳамма сенга бош эгади, бутун халқ тинчийди. Бу маслаҳат Абсаломга ҳам, жамики Исроил оқсоқолларига ҳам маъқул келди. Замин шоҳлари Эгамизга Ва У танлаган шоҳга қарши саф тортадилар. Ҳукмдорлар фитна қўзғаб, шундай дейдилар: Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар. Шундай ибодат қилгин: “Эй Эгам, кўрмайсанми буни: Не кўйларга солиб қўйдинг Сен халқингни?! Оналар эркалатиб ўстирган фарзандларини ейишяпти–ку! Руҳонию пайғамбарлар масканингда қирилиб кетяпти–ку! Тонг отганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчиларининг ҳаммаси Исони ўлимга маҳкум қилишга келишиб олдилар.
Выбор основного перевода