Ҳамма бир–бирига ёлғон сўзлайди, Хушомадгўйлик билан бир–бирини алдайди.
Уларнинг юрагида шафқатга жой йўқ, Оғизлари билан киборларча гапиради.
Оғизларидан баландпарвоз сўзлар отилиб чиқяпти–ку! Ҳамма бадкирдорлар мақтаняпти–ку!
Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди.