Эгам сенга очиқ юз билан боқсин, Сенга илтифот қилсин.
Кўп одамлар айтади: “Яхши замонларни ким бизга кўрсатади?!” деб. Эй Эгам, жамолинг бизга нурларини сочсин!
Жамолинг менга нурларини сочсин, Фармонларингни менга ўргатгин.
Шунинг учун, эй Худойимиз, мен, қулингнинг ибодату илтижоларига қулоқ тутгин. Ё Раббий, хароб бўлган Маъбадингга Ўз ҳақи–ҳурматинг учун мунаввар юзинг билан боққин.
Эй Худойим, қулоқ солиб, нолаларимизни эшитгин! Кўзингни очиб, биз тортган жабрни кўриб қўйгин! Шаҳарнинг аҳволига бир қара, ахир, у Сенинг номинг билан аталган–ку! Биз Сенинг марҳаматингга лойиқ бўлмасак–да, Ўзингнинг чексиз раҳмдиллигинг туфайли бизга шафқат қил.