Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, Сенда мен паноҳ топаман, Шарманда бўлишимга асло йўл қўймагин. Адолатлисан, мени халос қил, қутқаргин, Қулоқ тут менга, нажот бергин. Менинг паноҳ қоям бўлгин, Ҳар доим Сенга бора олай. Мени қутқармоқ учун амр бердинг. Чиндан ҳам, Сен суянган қоямсан, қалъамсан. Шундай инсонлар саодатлидир: Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди, Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди, Мазахчилар орасида ўтирмайди. Улар Сенга нола қилиб, нажот топдилар, Улар Сенга ишониб, уялиб қолмадилар. Йўл қўйма, эй Эгам, шарманда бўлишимга, Мадад сўраб илтижо қилдим Сенга. Қабиҳлар шармандаи шармисор бўлсин, Ўликлар диёрига жим кириб борсин. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.”
Выбор основного перевода