Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди. У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Исо баланд овоз билан фарёд қилди: — Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман. Шундай деди–да, жон берди. Улар Стефанни тошбўрон қилаётганларида, Стефан: “Эй Раббим Исо, руҳимни ол!” деб ибодат қилди. Шундай экан, Худонинг иродасига кўра, азоб чекаётган бўлсангиз, яхшилик қилишда давом этинглар, ўзингизни содиқ Яратувчига топширинглар.
Выбор основного перевода