Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мени қабрга тушганлар орасида ҳисоблайдилар, Бемажолларга ўхшаб қолганман. Мурдалар орасига ташланганман, Қабрда ётган марҳумларга ўхшайман, Сен мени ўшалардай унутгансан, Улар Сенинг ҳимоянгдан маҳрумдирлар. Ҳаёт бўлганлар ҳеч бўлмаса ўлишларини биладилар, марҳумлар эса ҳеч нарсани билмайдилар. Марҳумлар учун ҳеч қандай мукофот йўқ, вақти келиб ҳеч ким уларни ёдга ҳам олмайди. Мўабдаги ҳамма томлар устида, Ҳамма шаҳар майдонларида Фақат марсия айтилади. Зотан, Мен Мўабни синдириб ташлайман, Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бошқа халқлар орасида Исроил адо бўлди, Қадрсиз сопол идишга у ўхшаб қолди.
Выбор основного перевода