Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен ялтироқ қиличимни чархлайман, Адолат ўрната бошлайман. Душманларимдан қасос оламан, Мендан нафратланганларга қайтараман. Агар шарманда бўлган одам учун Худога илтижо қилсанг, Худо ўша одамни шармандаликдан қутқаради. Эй Эгам, ўликлар диёридан жонимни олиб чиқдинг, Қабрдан мени қутқариб қолдинг. Эй тақводорлар, Эгамиздан қўрқинг. Ундан қўрққанлар асло муҳтожлик кўрмас. Қани, бўл, эй ер юзини ҳукм этгувчи, Мағрурларнинг жазосини бер. Эгамиз Ўзини севувчиларни асрайди, Ҳамма фосиқларни қириб ташлайди. Одамнинг мағрурлиги уни паст қилади, камтарин эса иззат–ҳурмат топади. Эй ёшлар, оқсоқолларга итоат этинглар. Ҳаммангиз — ёшмисиз, қаримисиз, ўзингизни камтар тутиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар. Зеро, “Худо мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноят кўрсатади.”
Выбор основного перевода