Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим, қўрғоним.
У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри йўлга бошлайди.
Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик берса–да, Ўз номинг ҳақи–ҳурмати бизга раҳм қил, эй Эгам. Ахир, биз Сенга кўп хиёнат қилдик, Сенга қарши гуноҳ ишлар қилдик.