Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга соламан. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар. Терим қорайиб кетган, Танам иситмадан ёняпти. Фарёд қилиб оҳ–нола чекаман, Шу боис этим суягимга ёпишган. Қаритиб юборди эту теримни, Синдириб ташлади суякларимни. Очарчилик дастидан чиққан иссиғимиз, Тандирдай қизиган бизнинг баданимиз. Кейин Эгамиз менга шундай деди: — Эй инсон, бутун Исроил халқи мана шу суякларга ўхшайди. Улар: “Суякларимиз қуриб кетди, келажакдан ҳеч қандай умид йўқ”, деб нола қилишади.
Выбор основного перевода