Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эй Эгам, Қуддус қулаган кунда Эдомликлар нима қилганини ёдда тутгин. Ахир, улар: “Қулатинг, йиқитинг уни! Пойдеворигача қулатиб ташланг!” деб бақирган. Ёввойи буқалар, новвослар, катта ҳўкизлар ҳам Улар билан бирга қирилиб кетади. Уларнинг ери қон билан суғорилади, Тупроғи ёғни шимиб олади. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Улар шаробдан ичадилар, гандираклаб қолиб, ақлдан озадилар. Ахир, Мен уларга қарши қилич юбораман.” Эгамиз шундай демоқда: “Эдом аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар қардоши Исроил халқига раҳм қилмадилар. Уларни қилич билан таъқиб қилиб, Қаҳрини чексиз сочдилар, Ғазабидан ҳеч тушмадилар. Шундай экан, Мен Темон шаҳрига олов ёғдираман, Бозрах қалъаларини олов куйдириб ташлайди.” Эй Яҳудо халқи, муқаддас тоғимда Ғазаб шаробин ичиб бўлдингиз. Шу сингари, барча халқлар ҳам Бу шаробдан тўхтамасдан ичарлар. Ҳеч қачон ер юзига келмаган каби, Ичиб–ичиб, йўқ бўлиб кетарлар.
Выбор основного перевода