Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шоул учун аза тутинг, эй Исроил қизлари! У сизларга шоҳона либослар кийдирганди, Либосингизни олтин тақинчоқлар ила безаганди. Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради. Қиз Қуддус гўзал ва латофатлидир, Аммо Мен уни йўқ қилиб ташлайман. Кулфат куни келишига сизлар ишонмаяпсизлар, Зўравонлик ҳукмрон бўлишига сабабчи бўляпсизлар! Сизлар фил суягидан ясалган супаларда чўзилиб ётасизлар, Курсиларда ёнбошлаб ўтирасизлар, Қўзичоқларнинг гўштидан лаззатланасизлар, Семиртирилган бузоқларнинг гўштидан таом ейсизлар, Ўзларингизча Довуд каби куйлар басталайсиз, Арфанинг янграган наволарига ашулалар айтасиз. Қадаҳлаб шароб ичасиз, Хушбўй мойнинг энг аълосини баданингизга суртасиз. Халқингиз — Юсуф наслининг кулфати учун эса қайғурмайсиз! Шундай экан, сизлар биринчи бўлиб сургун қилинасиз, Ёнбошлаб ўтказган зиёфатларингиз тугайди. Қўзи учинчи муҳрни ечганда, мен учинчи мавжудотнинг: “Кел!” — деб айтганини эшитдим. Шунда мен қора отни кўрдим. Бу от устидаги суворининг қўлида тарози бор эди. Мен тўртта мавжудотнинг орасидан чиққан овозга ўхшаш бир садони эшитдим. Ўша овоз деди: “Одамлар бир кунлик иш ҳақига бор–йўғи бир коса буғдой ёки уч коса арпа сотиб оладиган бўлсин. Аммо зайтун боғлари ва узумзорларга зарар етказма!”
Выбор основного перевода