Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочган эдилар. “Эй инсон, Исроил юртига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: куни битди! Бутун юртнинг куни етди! Эй Исроил, сенинг кунинг битди, Мен қаҳримни устингга сочаман. Тутган йўлинг учун сени ҳукм қиламан, жирканч одатларинг учун жазолайман. Кунингиз битди! Эвоҳ, кунингиз битди! Мана, бало бошингизга келди! Эгамиз мендан: — Амос, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Бир сават етилган мевани, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Эгамиз менга шундай деди: “Халқим Исроил ҳам жазо учун етилиб турибди. Энди Мен уларга шафқат қилмайман.
Выбор основного перевода