Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Мадорим қуриб, сопол парчасидай бўлиб қолдим, Тилим танглайимга ёпишиб қолди, Мени ўлим тўшагига ётқиздинг. Асилзодалар хизматкорларини сувга юбордилар. Хизматкорлар сардобаларга борган эдилар, Аммо сув топа олмадилар. Идишлари бўм–бўш қайтиб келдилар. Улар тушкунликка тушдилар, Шарманда бўлиб қолдилар, Уятдан юзларини беркитиб олдилар. Йиғлайвериб кўзларим толган, Ичимда юрагим тўкилиб кетган. Жигар–бағрим эзилиб кетди, Ахир, менинг халқим қирилиб кетди! Оч қолган гўдагу чақалоқлар Шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётибди! “Қорним очди! Чанқадим!” деб Оналарига улар фарёд қилар. Ярадор жангчидай шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётишар. Оналарининг бағрида жон таслим этишар.
Выбор основного перевода