Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Агар бирорта одам очиқ майдонда ўлдирилган ёки ўз ажали билан ўлган кимсанинг жасадига, марҳумнинг суягига ёки қабрига тегса, у етти кун ҳаром бўлади. Исроилнинг соқчилари кўрдир! Уларнинг ҳаммаси идроксиз, Вовилламайдиган тилсиз итлар кабидир. Ётиб олиб, туш кўрадилар, Улар уйқуни яхши кўрадилар. Шу боис адолат биздан узоқ, Худо бизни қутқармайди. Нур излаймиз, аммо фақатгина зулмат бор, Ёруғлик излаймиз, аммо зулматда юрамиз. Кўрлардай деворни ушлаб юрамиз, Кўзи кўрмайдиганлардай пайпасланамиз. Куппа–кундузи тундагидай қоқиламиз, Тириклар орасида ўликлардаймиз. Сен кийимларингни доғ қилдинг, Айбсиз қашшоқларнинг қонига уларни беладинг, Улар уйингга ўғри бўлиб тушмаган эди. Шунга қарамай сен: Зотан, халқим Мени тарк этди, бу ерни ҳаром қилди. Улар ўзлари билмаган, ота–боболари ҳам, Яҳудо шоҳлари ҳам билмаган бегона худоларга қурбонликлар куйдирдилар. Бу ерни бегуноҳ одамларнинг қонига тўлдирдилар.
Выбор основного перевода