Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
— Эгам мой суртиб Шоулни шоҳ қилиб танлаган эди–ку! Шундай шоҳга қўл кўтариб, ўлдиришдан қўрқмадингми? — деди Довуд унга. Шунда Зеруя ўғли Абушай: — Наҳотки Эгам мой суртиб танлаган шоҳни ҳақорат қилгани учун Шимах ўлдирилмаса?! — деди. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Қуддус дарвозалари тупроққа беланиб ётибди, Дарвоза тамбалари парчаланиб ётибди. Шоҳу амалдорлари сургун бўлишди, Қонунлар халққа ўргатилмас энди. Эгамиздан ваҳийлар Пайғамбарларга келмас энди. Мен унинг устига тўр ташлайман, у тузоғимга тушади. Мен уни Халдейлар юрти Бобилга олиб бораман, аммо у Бобилни кўра олмайди. У ўша ерда оламдан ўтади. Буни халқлар эшитдилар, Шерни ўзларининг тузоғига туширдилар. Уни занжирбанд қилиб, Мисрга олиб кетдилар. Атрофдаги ҳудудлардан халқлар Унга ҳужум қилдилар. Устига тўр ташлаб, Тузоғига туширдилар. Барча осмон қушлари шохларида ин қурарди, Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашарди, Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди. Унинг панасида яшаган иттифоқчиларининг ҳаммаси дарахт билан бирга ўликлар диёрига тушишган. Улар қилич тиғидан ҳалок бўлганларга қўшилишган. исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади.
Выбор основного перевода