Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Сўнгра Эгамиз Иброҳимга деди: — Садўм ва Ғамўра аҳолисининг разиллиги, уларнинг оғир гуноҳлари ҳақидаги оҳу фиғонлар Менга етиб келди. Лекин улар энди ухлашга ётмоқчи бўлиб турганларида, Садўм шаҳрининг ҳамма эркаги — ёшу қариси келиб, Лутнинг уйини ўраб олишди. Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади. Эгамиз шафқатсизларча вайрон қилган Шаҳарлардай бўлсин ўша одам. У эрталабданоқ доду фарёдлар эшитсин, Кундуз куни уруш наъраларини эшитсин. Мен, Эганг Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сенинг синглинг Садўм ўз қизлари билан сенчалик ва сенинг қизларингчалик қабиҳликлар қилмаган. Сизга чинини айтаман: қиёмат кунида ўша шаҳарнинг ҳоли Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг ҳолидан ҳам баттар бўлади. Ўша фаришталар сингари, Садўм ва Ғамўра шаҳарлари аҳолиси, шунингдек, булар атрофидаги барча шаҳарлар аҳолиси ҳам нотабиий бузуқ эҳтиросларга ва шаҳвоний ҳирсга берилган эдилар. Оқибатда эса абадий ўтда куйиб, ўз жазосини олганлар. Уларнинг қисмати ҳаммага сабоқ бўлди.
Выбор основного перевода