Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади. Бобил шоҳи Мисрнинг шимолий чегараси — Миср чегарасидаги ирмоқдан тортиб, Фурот дарёсигача фиръавнга қарашли бўлган ҳамма ерларни босиб олган эди. Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади. Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик, Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик. Аммо ҳаммаси беҳуда экан. Ягона нажоткоримиз Сенсан, эй Эгамиз Худо. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Худонинг сўзини билмоқчи бўлиб, икковингизни олдимга юборган Яҳудо шоҳига шундай деб айтинг: сизларга ёрдам бермоқчи бўлиб келаётган фиръавн лашкари ўз юрти — Мисрга қайтиб кетади. Бобилликлар эса Қуддусга қайтиб келиб, шаҳарга қарши жанг қиладилар. Улар шаҳарни қўлга олиб, ёндириб юборадилар.” Халқим Исроил энди ҳеч қачон ўз умидини Мисрга боғламайди. Улар Мисрдан ёрдам сўраб, гуноҳ қилганларини доимо эсларида тутадилар. Ўшанда Мисрликлар Эгангиз Раббий Мен эканлигимни билиб оладилар.»”
Выбор основного перевода