Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизга тегишли эканингизни кўриб, ер юзидаги барча халқлар сизлардан қўрқадиган бўлади. Билингки, Эгамиз Худодир, Бизни яратган Удир, биз Уникимиз. Биз Унинг халқимиз, яйловидаги қўйларимиз. Исроил халқи Мен бунёд этган фарзандларини кўрганда Улар Менинг номимни муқаддас деб билади, Мени — Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб тан олади. Ҳа, Мен, Исроил Худосининг ҳузурида ҳайратда туради. Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Эй Исроилнинг ёлғиз умиди, Кулфат вақтида Қутқарувчиси! Нечун юртимизда мусофирга ўхшайсан? Бир кечагина тунайдиган сайёҳга ўхшайсан? Нега саросимага тушган одамга ўхшайсан? Нега ёрдам бера олмайдиган жангчига ўхшайсан? Эй Эгам, Сен бизнинг орамиздасан–ку! Биз Сеникимиз. Бизни тарк этма! Шундай экан, биз ҳаммамиз — Масиҳга умид боғлаганлар Худога шон–шуҳрат келтириш учун яшашимиз лозим. Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир.
Выбор основного перевода