Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар исёнкор халқ, ёлғончи болалар! Эгасининг йўл–йўриқларига Қулоқ солишни рад этган болалар улар. Улар валийларга айтар: “Энди ваҳий кўрманглар.” Улар пайғамбарларга айтар: “Бизларга ҳақиқий башоратларни айтманглар. Бизга ширин сўзлару сохта ваҳийлар айтинг. Бу йўлдан юрманг энди! Қайтинг бу йўлдан. Исроил халқининг Муқаддас Худоси ҳақида энди Эшитмайлик ҳеч бир нарса!” Яна: “Буларнинг ҳаммасидан чарчаб кетдик”, дея юзларингизни буриштиряпсизлар, — дейди Сарвари Олам. — Сизлар чўлоқ, касалманд ёки бировдан тортиб олинган жониворни қурбонлик қиласизлар! Мен эса ўшани қабул қилишим керакми?! — дейди Эгамиз. Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Мен сизларни: «Бориб ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин», деб танладим. Шунда Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, У сизларга беради. Ҳақиқий севги — бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди.
Выбор основного перевода