Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Нима кераги бор Менга?! Кўплаб қурбонлигингиз?! Тўйиб кетдим энди Куйдирилган қўчқорлар назридан, Бўрдоқи ёғларидан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга хуш келмади буқаларнинг, Қўзилар ва эчкиларнинг қони. Ҳузуримда ҳозир бўлганингизда, Муқаддас Ҳовлимни булғасин, деб ким айтди? Буларни сизлардан ким сўради?! Энди сохта назрлар қилманглар Менга, Тутатқингиз ҳам Менга жирканчдир! Тоқат қилмасман энди Чорловларингизга, фосиқ йиғинингизга, Янги ой шодиёнасию Шаббат кунингизга. Нафратландим янги ой шодиёнангиздан Ҳамда «муқаддас» кунларингиздан. Булар Менга оғир юк бўлди, Толиққанман буларни кўтаришдан. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! Эгамиз демоқда: “Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?! Сенга тушдими бирор оғирлигим?! Қани, жавоб бергин–чи Менга! Сарвари Олам шундай дейди: — Эй руҳонийлар, ўғил отасини ҳурмат қилади–ку! Хизматкор хўжайинидан қўрқади–ку! Агар Мен Отангиз бўлсам, нега Мени ҳурмат қилмайсиз? Агар Хўжайинингиз бўлсам, нега Мендан қўрқмайсиз? Сизлар Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени хўрлабмиз?” деб сўрайсиз. Сизлар қурбонгоҳимга ҳаром назрлар олиб келиб, Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени ҳақорат қилибмиз?” деб сўрайсиз. Сизлар: “Эгамизнинг дастурхонини писанд қилмаса ҳам бўлади”, деб айтасиз. Шу орқали Мени ҳақоратлаган бўласиз. Кўр молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Чўлоқ, касалманд молни қурбонлик қилаётганингиз тўғрими?! Ўшани ҳукмдорингизга тақдим қилиб кўринг–чи. У сизлардан мамнун бўлиб, илтифот қилармикан?! — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода