Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, Эгамиз уларни шарқу ғарбдан, Шимолу жанубдан тўплаган, Кўп юртлардан уларни йиғиб келган. Ўша куни Раббий қўлини иккинчи марта узатади. У Ўз халқидан қолганларини қутқаради. Уларни Оссуриядан, Мисрнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидан, Ҳабашистондан йиғиб келади. Эламдан, Бобилдан, Хоматдан ва денгиз соҳилларидан олиб келади. Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Эфрайимнинг ҳасадгўйлигини қирқади, Яҳудонинг хусуматини тўхтатади, Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас, Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас. Ғарбда улар Филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади. Эгамиз тамомила қириб юборар Қизил денгизнинг қўлтиғини. Фурот дарёсига қарши қўл кўтаради. Гармсел келтириб, жизғанак қилиб, Дарёни етти саёз ирмоққа бўлиб ташлайди, Ирмоқлардан бир–бир ҳатлаб ўтса бўлади. Ҳа, Исроил Мисрдан чиққанда, Уларга йўл очилганидай Эгамизнинг халқидан қолганларга Оссуриядан катта йўл очилади. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сенинг қутқарувчингман. Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман. Мана, улар узоқлардан келади. Қаранг, улар шимолдан, ғарбдан, Синим юртидан ҳам келади.” Эгамиз шундай демоқда: “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен сен билан бирга бўламан, Ўзим сени қутқараман. Сени халқлар орасига тарқатган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман, Адолат ила жазоингни бераман.” “Эй қулим Ёқуб, қўрқма! Эй Исроил халқи, саросимага тушма! Мен сени олис юртдан озод қиламан, Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман. Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан, Осойишта ва бехатар яшайсан. Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди. Сен, эй қулим Ёқуб, қўрқма, Мен сен билан бирга бўламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сени халқлар орасига тарқатиб юборган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман. Адолат ила жазоингни бераман.” Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман. Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар.
Выбор основного перевода