Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гуноҳларингизни булутдай ҳайдадим, Айбларингизни тумандай тарқатдим, Сизларни қутқарганман, Менга қайтинг.” Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ юрак бераман.
Выбор основного перевода