Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Бундан кейин сенинг исминг Ёқуб эмас, Исроил бўлсин, — деди ўша одам. — Чунки сен Худо ва инсонлар билан олишиб, ғолиб чиқдинг. Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди! Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сенинг қутқарувчингман. Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим.” Мен Муқаддас Худойингиз — Эгангизман, Исроил халқининг Яратувчиси — Шоҳингиз Менман.” Бу халқни Ўзим учун яратганман. Улар Менга ҳамду сано айтсинлар. Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман. Исроил халқининг Шоҳи, уларнинг қутқарувчиси, Сарвари Олам — Эгамиз шундай айтмоқда: “Биринчию охирги Мен Ўзимман, Мендан бошқа Худо йўқ! Эй Ёқуб насли! Эй Исроил халқи! Буларни ёдда тут! Сизлар Менинг қулимсиз. Мен сизларни яратдим, Ҳа, сизлар Менинг қулимсиз! Эй Исроил, Мен сизларни унутмайман!
Выбор основного перевода