Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенинг олдингда — Синай тоғидаги қоянинг тепасида тураман. Сен таёқни қояга ур, қоядан сув отилиб чиқади. Кейин халқ ичади. Мусо Исроил оқсоқолларининг кўзи олдида Эгамиз айтгандай қилди. Мусо қўлини кўтариб, қояга таёғи билан икки марта урган эди, қоядан шариллаб сув оқди. Жамоанинг ўзи ҳам, уларнинг моллари ҳам сув ичди. Чўлоқ ҳам оҳудай сакрайди, Соқов шодликдан ҳайқиради. Мана, ахир, саҳрода сув шариллаб оқмоқда, Чўл жойлар эса ирмоқларга тўла. Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлга қадам босмайди, Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларга қарашлидир. Бу йўлдан юрадиганлар, Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди. Яланғоч тепаликлардан дарёлар ўтказаман, Водийлар ўртасида булоқлар очаман. Саҳроларни сув тўла ҳовузларга айлантираман, Қақраган ерда булоқлар очаман. Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда, Улар ташналикдан қийналмадилар. Худо улар учун қоядан сув чиқарди. У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди. Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси эса бошланди. Тахтда ўтирган Зот шундай деди: “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” Кейин У менга деди: “Буларни ёзиб қўй. Ахир, бу сўзлар ишончли ва тўғридир!”
Выбор основного перевода