Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биз Сенинг халқинг, яйловдаги сурувингмиз, Сенга то абад шукур айтармиз, Наслдан наслга Сени такрор мадҳ қилармиз. Ҳали туғилмаган халқ ҳам Эгамизга ҳамду сано айтсин, Келажак насл учун бу ёзиб қўйилсин: Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Худо бизни ёвларимиз қўлидан қутқарди, Энди биз Унга қўрқмасдан хизмат қила оламиз. Бутун умримиз давомида Унинг олдида муқаддас ва солиҳ бўла оламиз. Аммо сизлар — танланган бир насл, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган.
Выбор основного перевода