Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди! Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради. Исроил халқининг Шоҳи, уларнинг қутқарувчиси, Сарвари Олам — Эгамиз шундай айтмоқда: “Биринчию охирги Мен Ўзимман, Мендан бошқа Худо йўқ! Ваҳимага тушманг, қўрқманг! Мен сизларга нима бўлишини Олдиндан эълон қилдим–ку! Сизлар Менинг гувоҳларимсиз! Мендан бошқа Худо борми?! Йўқ, бошқа Қоя йўқ. Мен бошқа ҳеч бирини билмайман!
Выбор основного перевода